Ўзбекистонликлар учун яхши янгилик. Америка Қўшма штатлари, Вайоминг штати «Америка Бизнес ва Инновацияларни жорий этиш Академияси» «Innovation Business Education» ваколатчилиги орқали Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Энди истовчилар 3 йиллик Бакалавриат лойиҳаси бўйича ўқишга ҳужжатларини февраль ойига қадар топширишлари мумкин. Улар ўз ҳуддудлари, чет давлатлар ҳудудларида Бизнес очиш ва Бизнесни кенгайтириш учун дунё миқёсидаги профессор ўқитувчилар ва тадбиркорлар томонидан илмий ва амалий билимларга эга бўладилар. Диплом ҳимояси шаклида ўз Бизнесларини ҳимоя қиладилар. ЭНГ АСОСИЙСИ, БИЗНЕСНИ ЮРИТИШ УЧУН КЕРАКЛИ МАБЛАҒЛАР АКАДЕМИЯ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ. Академия битирувчилари «кредит олиш», «залог тақдим қилиш» каби муаммолардан холис бўлишади. Академия ўз талабалари ичидан хоҳловчиларни ўқиш муддатида Европа мамалакатларида иш билан таъминлаши хам мумкин. Бунда талабалар учун махсус лойиҳа бўйича ўзлари ишлаётган мамлакат тадбиркорлиги ҳам ўргатилиб, ўқув муддати тугагач, хоҳласалар ишлаётган давлатларида Бизнес ташкил қилиш учун уларга молия ажратилиши мумкин, хоҳласалар Ўзбекистонда бизнес қилишлари учун ҳам молия ажратилиши мумкин. Ўқиш давомида талабалар Америка ва Европа грантларига, қўшма лойиҳаларга иштирок этишлари мумкин бўлади. Улар СНГ давлатлари вакиллари учун ёпиқ бўлган молиявий платформалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар ва платформалардан фойдаланишни ўрганадилар.
1500 у.е.
Телефон: